Тошкентда йўл-патруль хизмати ходимлари маст ҳайдовчини ўқотар қурол билан тўхтатди

15:50 08 Январь 2022 Жамият
1023 0

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Тошкентда ички ишлар ходимлари маст ҳолатда бўлган «Malibu» ҳайдовчисини қурол билан тўхтатди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳар Янги шаҳар кўчасида содир бўлган. Маст ҳайдовчи «Malibu» русумли автомобилда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабларига бўйсунмай, қочишга уринган. Натижада милиция ходимлари томонидан белгиланган тартибда ўқотар қурол қўлланган.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида машина мажбуран тўхтатилган ва ҳеч ким жабрланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер