Тошкентда иккита «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳри, Миробод туманида иккита «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 9 май куни соат 19:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов—Тарас Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада иккита автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 23 ёшли Ш.И. бошқарувида бўлган «Lacetti» ва 50 ёшли О.Н. бошқарувида бўлган «Lacetti» билан тўқнашган.
Аниқлик киритилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг