Тошкентда иккита йўловчи автобуси тўқнашиб кетди

16:39 25 Сентябр 2024 Жамият
450 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида иккита автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 25 центабр куни соат 06:45 ларда Янгиҳаёт туманида ҳайдовчи А.Й. бошқарувидаги «Yutong» русумли автобус Хонабод кўчасидан Қурувчилар кўчасига бурилаётганда Ш. Ш. бошқарувидаги бошқа бир автобус билан тўқнашиб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Манбага кўра, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган. Ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер