Тошкентда икки автомобиль тўқнашиб кетди

14:53 03 Декабрь 2021 Жамият
757 0

Тошкенттда икки автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2 декабрь куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Элбек кўчасида икки «Lacetti» автомашиналари тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 1988 йилда туғилган енгил автомашина ҳайдовчиларидан бирига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда милиция ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер