Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг 635 млн сўм кредит пулларини «еб юборди»
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига 635 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланиб, жами 427,7 млн сўмлик кредит маблағларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
У шунингдек, ўзининг қариндошлари ва бошқа 5 нафар фуқарога маҳалла ҳудудида яшамаган бўлсада, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, мазкур пулларни ҳам ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Прокуратурага кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг