Тошкентда энага аёл уй эгасининг 3 700 АҚШ доллар пулларини ўғирлади

09:00 12 Июль 2020 Жамият
1269 0

29 июнь куни Яккасарой тумани ички ишлар органларига 46 ёшли Надежа В. мурожаат қилди. Аризачи унинг сумкасидан 3.700 АҚШ доллари йўқолганини маълум қилди.

Ўтказилган текширув давомида энага бўлиб ишловчи 29 ёшли Малика М. пулларни ўғирлаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати​ маълум қилди.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер