Тошкентда болалар таглигига яширилган дори воситалари аниқланди
Видеодан кадр
Тошкент халқаро аэропортида болалар таглигига яширилган ноқонуний дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент-АERО» ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент халқаро аэропортининг божхона пости ходимлари томонидан Деҳли шаҳридан учиб келган ҳамда «яшил йўлак» орқали ҳаракатланган фуқаронинг юклари тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Шунда юкларининг орасида болалар таглиги (памперс) ичига яширилган 303 дона ҳар хил турдаги ва номдаги дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг