Тошкентда байрам кунлари асосий кўчалардан бири ёпилади

12:04 19 Март 2026 Жамият
239 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманидаги 24/7 Ал-Хоразмий янги сайр-гастро туризм кўчасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Халқ сайли» тадбири ўтказилади. Шу боис кўчанинг Ал-Хоразмий айланма йўли қисмидан 2-Қатортол кўчасигача бўлган қисми 20 март соат 15:00 дан 21 март куни соат 24:00 гача транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Ҳокимлик ҳайдовчилардан йўналишларини режалаштириш чоғида ушбу ҳолатни инобатга олишини ва муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланишини сўраган.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдормиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер