Тошкентда автобус ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида автобус ёниб кетганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 20 июль куни соат 12:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга мурожаат келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да тўлиқ ўчирилган.
Маълум бўлишича, ҳудуддаги 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарланган. Мазкур ёнғин оқибатида жабрланганлар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг