Тошкентда аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи оширилади
Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг 15 фоизга оширилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.
Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг