Тошкентда 6та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

17:47 29 Май 2023 Жамият
820 0

Фото: ЙҲХБ

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 6 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди

Хабарда маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 май куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Тўқнашув «Малибу-2», BYD SONG, «ВАЗ-2105», «Лаcетти», «Нексия-3» русумли енгил машиналар ва «ЗИЛ» русумли юк машинаси иштирокида рўй  берган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер