Тошкентда 47 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

10:25 14 Апрель 2026 Жамият
56 0

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «К.Б.» хусусий корхонаси масъул шахслари савдо дўконида умумий баҳоси 47,1 млн сўмлик 21 турдаги 1 221 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер