Тошкентда 10 дан ортиқ автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

10:31 13 Январь 2023 Жамият
602 0

2023 йил 12 январь куни соат 20:40 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчасида ноқулай об-ҳаво шароити ва етарлича оралиқ масофани сақламаслик оқибатида:

— 2 та «Nexia 3»;

— 2 та «Nexia 1»;

— 1 та «Mercedes-Benz";

— 1 та «Best tune T 33»;

— 1 та «Damas";

— 5 та «Matiz";

— 2 та «Spark";

— 1 та «Kia K5»;

— 1 та «Volkswagen» русумли енгил автомобиллар ҳамда 1 та «Isuzu» русумли юк автомобили, жами 17 та транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар ҳозирда шифокорлар назоратида.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер