Тошкент вилоятида юк машинаси ёниб кетди
Видеодан кадр
Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи йўлда юк ташувчи транспорт воситасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 11 март куни соат 18:40 да Тошкент-Водий А-373 автомобиль йўлининг 91 километрида ҳаракатланиб кетаётган юк ташувчи транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига соат 18:50 да етиб бориб, 19:07 да алангани тўлиқ ўчирган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.
ФВБга кўра, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг