Тошкент вилоятида «Spark» автомобилидан «марихуана» топилди

09:34 24 Ноябрь 2021 Жамият
963 0

Тошкент вилоятида гиёҳванд моддалар солинган «Spark» русумли автомашина тўхтатилди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 19 ноябрь куни йўл-патруль хизмати ходими «Spark» машинасини текшириш мақсадида тўхтатган. Планшет қурилмаси ёрдамида текшириш чоғида олти миллион сўмдан ортиқ қарздорлик аниқланган. Автомашинани кўздан кечириш чоғида беш қути қуритилган гиёҳвандлик моддаси (марихуана) топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушланган шахс ҳудудий ИИБга топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер