Тошкент вилоятида Олмалиқ шаҳридаги Тоғ-кон металлургия комбинатига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

14:56 05 Январь 2024 Жамият
315 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 2 нафар фуқаронинг ишончга кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Олмалиқ шаҳридаги Тоғ-кон металлургия комбинатига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер