Тошкент вилоятида Матиз йўлни кесиб ўтаётган 46 ёшли эркакни уриб юборди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 9 ноябрь куни Матиз автомобили пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, соат 16:45 да Олмалиқ шаҳри Амир Темур кўчасида «Матиз» русумли автомашинани бошқараётган 1997 йилда туғилган ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 1975 йилда туғилган эркакни уриб юборган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида пиёда енгил тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг