Тошкент вилоятида 417,1 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
Ҳудудларда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри, Зангиота тумани бўлимлари ва «Зангиотатумангаз» ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаролар Р.Д. ва А.З. тумандаги «Маданият» ҳамда «Фаробий» МФЙ ҳудудидаги биноларда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 417,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Шеробод тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. фуқаро У.Б.га тегишли «Қорабоғ» МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг