Тошкент вилояти ИИББ ходими Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди
Нурафшон шаҳар ИИБ профилактика инспектори лейтенант Сардор Усманов жорий йилнинг 1-3 сентябрь кунлари таэквондо ИТФ йўналишида Малайзия давлатининг Малака шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақасида 80+ кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Малайзияда ғолиб шарафига Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Шунингдек, яна 2 нафар спортчимиз ҳам ўз вазн тоифасида Жаҳон кубоги олтин медалига сазовор бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг