«Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

09:06 15 Апрель 2026 Жамият
159 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган «Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тарихий ва этнографик манбалар Тошкент воҳасида палов тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланганини кўрсатади. Тўй оши — бу шунчаки таом эмас, балки кимё, физика ва биология қонуниятлари мужассам бўлган мураккаб жараён бўлиб, асосан тонг саҳарда яримсфера шаклидаги қалин деворли чўян қозонларда пиширилади.

Мазкур мақом «Тошкент тўй оши» номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади ҳамда маҳсулот сифатининг давлат меъёрларига мувофиқлигини кафолатлайди.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер