Тошкент тиббиёт академияси “QS Star Very Good 4” юлдузли олий таълим муассасасига айланди

12:03 10 Ноябрь 2023 Жамият
283 0

Малайзияда ўтказилаётган “QS Higher Education Summit Asia Pacific — 2023” саммити доирасида Осиёнинг энг яхши олий ўқув юртлари рейтинги аниқланди.

Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари ичида биринчилардан бўлиб “QS Star Very Good 4” юлдузли олий таълим муассасасига айланди.

“QS Stars” рейтинги кенг қамровли ва жаҳон миқёсида эътироф этилган баҳолаш тизими бўлиб, у турли соҳалардаги университетларни уларнинг фаолияти ҳақида умумий тасаввурни тақдим этиш учун баҳолайди. У университетларни бир неча муҳим йўналишлар, жумладан, ўқитиш сифати (5 юлдуз), ишга жойлашиш (5 юлдуз), тадқиқот (4 юлдуз), халқаро ҳамкорлик (3 юлдуз), қулайликлар (3 юлдуз), инновациялар, инклюзивлик ва бошқалар асосида баҳолайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер