Тошкент шаҳридаги Янгиобод бозорида жойлашган ошхона ёниб кетди

12:21 13 Февраль 2022 Жамият
1102 0

Фото: Иллюстратив фото

Маълум бўлишича, 13 февраль куни соат 07:48 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин келиб чиққан. Шундан сўнг 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:52 да етиб бориб, ёнғин соат 08:17 да бартараф этилган.

Ёнғин туфайли бозор ҳудудида жойлашган ошхона, сомсахона ва расталарининг тахминан 120 кв.м. майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер