Тошкент шаҳридаги туманга аёл киши ҳоким бўлди
Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий саҳифаларида маълум қилинган.
Маълумот учун, Аллабергенова Нилуфар Анваровна 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг