Тошкент шаҳрида қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилди

17:54 04 Сентябр 2023 Жамият
512 0

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан янги ўқув йили бошланишини инобатга олган ҳолда 2023 йил 4- сентябрдан бошлаб шаҳарда қуйидаги еттита янги йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати ишга туширилди.

№3 «ТТЗ бозор» — «Ўнқўрғон»;

№127 «Авиасозлар» — «Фарҳод» бозор;

№144 «Қурувчилар» метро бекати — «Дўстлик-2»;

№157 «Юнусобод» 19-мавзе — «Пахтакор» метро бекати;

№159 «ТТЗ бозор» — «Ҳайдаробод»;

№161 «Эркин» — «Олмазор» метро бекати;

№175 «Маданият» — «Юнусобод» деҳқон бозори.

Жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ортиши сабабли, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, 4 сентябрь кунидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари сони 167 тага етказилади ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилди.

Метрополитен фойдаланувчиларига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда тирбандликни камайтириш мақсадида метро бекатларига яқин бўлган 31 та олий таълим муассасаларида эрталабки дарс бошланиш вақтлари турлича қилиб белгиланди.

Йўловчилар оқимини назоратга олиш, хизмат сифатини ошириш мақсадида метрополитеннинг йўналишларида қатнов интервали тиғиз пайтларда қисқарди.

Жумладан:

Чилонзор ва Сергели йўли - 1.5 -2.5 дақиқа;

Ўзбекистон йўли - 3-4 дақиқа;

Юнусобод йўли - 5 дақиқа;

Ер усти ҳалқа йўли - 7-8 дақиқа.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер