Тошкент шаҳрида қанча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди?
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Cаноат статистикаси бўлими мутахассисларининг маълумотига кўра, шаҳарда 2020 йилнинг январь-август ойларида Тошкент шаҳридаги корхоналар томонидан 38,8 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 95,0 фоизни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 70,1 фоизга етди.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2020 йилнинг январь-август ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмида 8,3 трлн.сўм кўрсаткич қайд этилди.
Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 14,3 трлн. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 фоизга ўсган ҳолда, саноатдаги жами улуши 36,9 фоизни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг