Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди
Ўзбекистонда чанг бўрони кузатилиши муносабат билан Тошкент ҳозирда ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ўрнатилган ҳаво ифлосланишини аниқловчи датчиклар пойтахтда дунёдаги энг юқори хавфли ҳавони аниқлаган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳаво ифлосланиши бўйича биринчи ўринда туради.
Таъкидланишича, ҳавонинг ифлосланиши бўйича Ўзбекистон Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон, Баҳрайн, Туркия ва Туркманистондан олдинда. Қўшни Туркманистонда ҳаво Ўзбекистондагидан 4 баробар тоза.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг