Тошкент кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама акс этган видеолар тарқалди. Қурилма синов тариқасида қўлланилаётганини маълум бўлди
Ижтимоий тармоқда «Пойтахт кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама» сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди. ЙҲХББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда "Tracker" русумли, 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган видео лавҳа тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Хабарга кўра, мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда. Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг