Топшириқлар ижроси қай аҳволда?
Архив фото
Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан тизимли назорат амалга оширилмоқда.
Ўтган йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган 216 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди.
Мазкур текширишлар давомида асосий эътибор Президент қарор ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилди.
Текширишлар натижасига кўра, 343 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 8 та жиноят иши қўзғатилди.
Шу билан бирга, 144 та тадбиркорлик субъектига 114,5 млрд. сўм ва 281,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 1121 гектар ер майдони ажратилиши ҳамда 126 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари етказиб берилишига, 26 млрд. сўм, 1,9 млн. АҚШ доллари ва 2,5 млн. евро миқдоридаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 89 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратилиши таъминланди.
Президент қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасидаги назорат фаолияти давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг