Томорқа — қут-барака манбаи
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилоятида ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишнинг ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Шаҳрихон туманининг «Юзлар» маҳалласида истиқомат қилувчи Анваржон Матисақов ана шу мактаб пешқадамларидан бири, десак муболаға бўлмайди. 25 йилдан буён иссиқхонасида бир йилда 4 мартагача ҳосил олаётган миришкорнинг шу кунларда иши авж паллада.
— Шу кунларда харидорларга кўчат етказиб беришни бошладик, — дейди томорқа эгаси. — Бунинг учун 8 сотих майдондаги иссиқхонадан унумли фойдаланмоқдамиз. Ҳозирда помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон, карам ва аччиқ қалампир кўчатлари экишга шай ҳолатда. Ниҳоллардан бўшаган майдонда бодринг билан помидор экамиз. Шу тариқа йил давомида томорқа ишлари билан бандмиз.
500 минг туп кўчатни сотувга тайёрлаб қўйган Анваржон ака ҳар йили ўртача 100 миллион сўм соф даромад топиши томорқанинг чиндан ҳам қут-барака манбаи эканини тасдиқлайди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг