Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

11:00 08 Апрель 2026 Сиёсат
227 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенатнинг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Кейинги йилларда мамлакатимизда рақамли тўлов хизматлари бозорини ривожлантиришга, молиявий хавф-хатарларни камайтиришга ҳамда тўлов хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Ялпи мажлисда тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўғирлик ҳамда фирибгарлик ҳоллари содир этилишининг олдини олишга қаратилган замонавий тизимлар ва бошқа ҳимоя механизмларини ташкил этиш зарурати юзага келаётгани таъкидлаб ўтилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларига операторлар ҳамда тўлов ташкилотлари фаолиятини тартибга солишга, антифрод тизимини ва биометрик идентификация тизимларини жорий этишга, шунингдек лицензиялаш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Мазкур Қонун тўлов хизматлари бозорида хавфсизликни таъминлашга, молиявий фирибгарликларнинг олдини олишга, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоялашга хизмат қилади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенаторларнинг фикрича, Қонун рақобат муҳитини таъминлаш, лицензиялаш жараёнларини камайтириш ва банкларнинг тўлов хизматлари бозоридаги фаолиятини рағбатлантиришга кенг имкониятлар яратади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер