Тойлоқ туман суди раиси гўёки ноқонуний йўллар билан хорижга чиқиб кетганига оид хабарларга Судьялар олий кенгаши расмий баёнот берди
Ижтимоий тармоқдаги айрим каналларда “Ибратли судья” мукофоти соҳиби бўлган Тойлоқ туман суди раиси гўёки ноқонуний йўллар билан хорижга чиқиб кетганига оид хабарлар тарқалмоқда.
Айни пайтда Тойлоқда учта – жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича туман ва туманлараро судлари фаолият кўрсатмоқда. 2022 йил якунларига кўра “Ибратли судья” мукофотига мазкур туман (туманлараро) суди раиси эмас, балки умуман бошқа - Пайариқ туманлараро иқтисодий суднинг раиси (айни пайтда Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси) Б. Жураев муносиб деб топилган.
Агар гап фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг собиқ раиси Ж. Хамраев ҳақида кетаётган бўлса, у Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган. Унинг кейинги фаолияти бўйича Кенгаш маълумотга эга эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг