Тиббиёт ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди

14:39 21 Март 2020 Жамият
1846 0

Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мамлакатимизда 2019-nCoV коронавирусининг янги тури тарқалишининг олдини олиш, республика ҳудудида қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигининг олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш, шунингдек, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб қилинишини инобатга олган ҳолда тиббиёт ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди.

Эндиликда, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.

Шунингдек, тиббий ниқоб амалиётда кўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер