Тиббий малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддати қисқартирилди
Юртимиздаги нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш йўлга қўйилади.
Бу тартиб “Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланди.
Шунингдек, ҳужжатда малака тоифаларини бериш бўйича ҳам сўз борган. Жумладан, малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддати қисқартирилиб, тоифасиз тиббиёт ходимларига — 3 йил, биринчи тоифа учун — 5 йил, олий тоифа учун — 7 йил этиб белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг