Тиббий кўрикдан ўтиш учун ходимлардан пул ундирилмайди

09:56 11 Май 2022 Жамият
1155 0

Illyustrativ foto

Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидаги ходимларни ишга қабул қилишда ва кейинчалик тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

— 18 ёшга тўлмаганлар;

— 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;

ногиронлар;

— ноқулай ишларда, тунги ишларда, транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;

— озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;

— мактаблар, боғчалар ва бошқа муассасаларнинг болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

Тиббий кўрикдан ўтиш учун ходимлардан пул ундирилмайди, тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер