Термиз шаҳридаги қозонхона портлади

15:04 16 Январь 2023 Жамият
523 0

Иллюстратив фото

Ҳодиса ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати расмий баёнот берди. Маълум қилинишича, 2023 йил 16 январь куни соат 11:30 да Термиз шаҳри Шимолий дарвоза кўчаси 15-уйда жойлашган Термиз давлат университети академик лицейи биносини иситишга мўлжалланган қозонхонада ташқи томон қувурларининг музлаб қолиши оқибатида ортиқча буғ тўпланиб, ички босим юқори даражада ортиб кетиши натижасида портлаш содир бўлган.

Портлаш натижасида шу яқин-атрофда фаолият олиб бораётган ходимлар П.А. ва Б.А. зарб туфайли тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, яна бир ходим Н.Х. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари ҳамда бошқа масъуллар, шунингдек, тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер