Термиз шаҳри “Боғзор” маҳалласида 2 млрд. сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди

11:33 07 Август 2023 Иқтисодиёт
371 0

Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифида берилган топшириқларга асосан Термиз шаҳридаги 37 маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 2 млрд. сўмдан жами 74 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, маҳаллаларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, дастурга асосан шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласида 220 метр бетон қопламали йўл, ички кўчага 120 метр, асосий кўчага 481 метр пиёдалар йўлаги қурилди, ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 276 метр сув қувури тортилди, 2 дона “Workout” майдончаси ташкил этилди, кўп қаватли уй-жойларнинг 3 тасида том ва 15 тасида фасад қисмида таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва 1 та автотураргоҳ ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер