Теримчилар яратилган шароитдан мамнунми?

21:35 30 Сентябр 2020 Жамият
1074 0

Айни кунларда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида бўлиб, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича фаолиятини олиб бормоқда.

Фарғона вилоятида Ишчи гуруҳнинг дастлабки ўрганишлари Ўзбекистон ва Бешариқ туманларидан бошланган бўлса, навбатдагиси Қўштепа туманида бўлди. Ишчи гуруҳ аъзолари фермер хўжаликларида бўлиб, пахта йиғим-терими жараёни, теримчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

«Паҳлавон Ғуломжон ерлари» фермер хўжалиги айни пайтда 74 нафар теримчи пахта термоқда. Теримчиларга яратилган шароитдан кўнгил тўлади. Энг асосийси, ҳар бир теримчи билан ихтиёрий равишда пахта йиғим теримида қатнашиш ҳақида меҳнат шартномаси тузилган. Пахта майдонига киришдан аввал ҳар бир теримчининг иссиғи ўлчаниб, тиббиёт ходимлари томонидан саломатликлари мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ «Нуриддин Таниқулов» фермер хўжалигида бўлиб, теримчиларга яратилган шароитни кўздан кечирди. Улар билан мажбурий меҳнат, терим пулларини ўз вақтида тўланаётганлиги, яратилган шароитлар хусусида суҳбатлашилди.

Ишчи гуруҳ вакилларининг навбатдаги манзили “Fergana Global Textile” МЧЖ кластерининг пахта майдони бўлди. Бу йил кластер томонидан 205 гектарга пахта экилган. Айни пайтда бу ерда 150 нафар теримчи пахта теряпти. Ишчи гуруҳ вакиллари, теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

— Теримчилар билан 3 ойлик меҳнат шартномасини тузганмиз, — дейди “Fergana Global Textile” МЧЖ бўлим бошлиғи А.Ортиқов. — Уларга пахта пулларини шу куннинг ўзида тўлаяпмиз. Бундан ташқари, илғор теримчиларимиз эса эътиборимиз марказида. Уларни қимматбаҳо совғалар билан хушнуд этиб келяпмиз.

Ишчи гуруҳининг вилоят туманлари бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Б.Матмуратов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилояти Боғот туманида бўлиб, пахта йиғим-терими жараёнида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳолатларини ўрганди. Шунингдек, фаол теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер