ТерДУда янги иншоотлар фойдаланишга топширилди
Сурхондарё вилоятидаги нуфузли олий таълим муассасаси бўлган Термиз давлат университетида айни пайтда 14 000 нафар талаба таҳсил олмоқда. Жорий ўқув йилидан бошлаб университетда 4 та янги факультет очилиб, қабул қамрови ошди. Улардан бири бу мактабгача таълим факультети бўлиб, унинг талабалари эндиликда янги ўқув биносида таълим олишади.
Мавжуд бино қайта таъмирланиб, таълим йўналишига мос қулай шароитлар яратилди. Бу ерда давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги хусусий мактаб ва мактабгача таълим муассасаси ҳам иш бошлади. Хусусий мактаб ва боғча энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, машғулотлар малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари учун 64 хонадонли кўп қаватли турар жой биноси ҳам қад ростлади.

Университет қошида ташкил этилган бир неча хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабда профессор-ўқитувчилар ва яқин ҳудудда яшовчи аҳоли фарзандлари таълим олишади. Мактабгача таълим муассасасида эса факультет талабалари амалиёт дарсларини ўташади.
Айни пайтда университетнинг 400 ўринли талабалар турар жойи биносида сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг