Темирйўл йўловчиларига бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати эълон қилинди

17:35 19 Декабрь 2024 Жамият
542 0

«Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори [851-сон, 18.12.2024 й.] қабул қилинди.

Қарорга билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;
  • Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;
  • Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер