«Телеграм»даги товламачилар қўлга олинди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 38 ёшли Б.У. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига таниш бўлган М.Р. уни шарманда қилувчи сохта фото ва видео тасвирлар тайёрлаб, уларни «Телеграм» мессенжеридаги каналларда тарқатганлигини ва уларни ўчириб ташлаш эвазига 8.000.000 сўм пул талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи 38 ёшли М.Р., Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 76 ёшли фуқаро Н.С. билан биргаликда содир этилганлиги аниқланди.
Жиноят содир этган М.Р. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, М.Р. ва Н.С. лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг