«Tech4Good» мусобақаси финал босқичида ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этади

17:20 07 Январь 2024 Жамият
575 0

Шу йилнинг 11 январь куни бўлиб ўтадиган «Tech4Good» мусобақасининг глобал финал босқичида ўзбекистонлик ёшларнинг ҳам иштирок этаётгани мени жуда қувонтирди.

Бу мусобақада Ўзбекистоннинг «Techno Mind» жамоаси «Aquatibia» лойиҳаси билан қатнашмоқда, улар орасида «Янги Ўзбекистон» университети талабалари Зулфия Усмонова ва Отабек Атабаев ҳам бор.

Финалда, шунингдек, Жазоир, Сингапур, Италия, Чили, БАА, Колумбия, Германия, Бразилия ва Намибия жамоалари ҳам иштирок этишади.

Мазкур босқичда ғолиб бўлган жамоалар катта миқдордаги пул мукофотлари, эсдалик совринлар ҳамда ўз стартап ғояларини ривожлантириш учун 100 минг доллар грант билан тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер