ТАТУга янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бабаходжаев Сарвар Наджимович ТАТУ ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.
ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинлангани боис ҳозирги лавозимидан озод этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг