Ташқи савдо вазирлигига янги вазир тайинланди
Сардор Умурзоқов | Архив фото
"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати "Халқ сўзи"га маълум қилди.
У бу лавозимда Жамшид Хўжаев ўрнини эгаллади.
Сардор Ўктамович Умурзоқов 2018 йилнинг 1 июнь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланганди. У бундан аввал “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Сардор Ўктамович Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь куни туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг