Ташқи Меҳнат Миграцияси томонидан бир йилда қанча фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ташқи Меҳнат Миграцияси томонидан бир йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби очиқланди. Хусусан:
Агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 минг 811 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 295 минг 102 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 283 нафарига ижтимоий ёрдам, 13 минг 424 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;
7 минг 534 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
358 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
321 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар Ватанга қайтарилди.
Оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 984,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг