«Тарғибот поезди» лойиҳасига старт берилди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Президент сайловига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Мазкур сиёсий жараёнда талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш, сайловга оид билимларини ривожлантириш ҳамда уларга ватанимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини етказиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан «Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!» шиори остида «Тарғибот поезди» лойиҳасига старт берилди.
Лойиҳа республиканинг 14 та ҳудудида жойлашган олий таълим муассасалари ва филиалларида жорий йилнинг 13 — 15-октябрь кунлари ўтказилади.
Лойиҳа доирасида Тошкент давлат юридик университетининг малакали профессор-ўқитувчилари бошчилигидаги иқтидорли талабалардан иборат таргֲъибот гуруҳлари томонидан ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва филиаллари талабаларининг сайловга оид билимларини оширишга қаратилган ўқув семинарлари, маънавий тадбирлар ташкил қилинади.
«Тарғибот поезди» бугун Тошкент шаҳридан йўлга чиқди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг