Танзанияда номаълум касаллик тарқалмоқда. Ҳозирда у билан боғлиқ учта ўлим қайд этилди

23:23 13 Июль 2022 Дунё
1153 0

Иллюстратив фото

Танзания уч кишининг ўлимига сабаб бўлган номаълум касалликнинг авж олишини текширмоқда.

Мамлакат жанубида жойлашган Линди вилоятида жами 13 та ҳолат қайд этилган. Касалликнинг белгилари Эбола вирусига ўхшайди: иситма, кучли бош оғриғи, чарчоқ ва қон кетиш, шу жумладан бурундан кетиш.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, лаборатория текширувларининг дастлабки натижалари Эбола вируси мавжудлигини истисно қилган. Расмийлар юқтирганларнинг алоқаларини қидирмоқда ва ҳозирда беш киши изоляцияга олинган.

Мамлакат бош шифокори Айфело Сичалве танзанияликларни текширув давом этаётгани ва хотиржам бўлишга чақирди. Шунингдек, у шунга ўхшаш аломатларга эга бўлганларни дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишга чақирди.

Олдинроқ, қушни Афғонистоннинг икки вилояти — Ҳилменд ва Зобулда бир суткада 40 киши вабо касаллигидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Афғонистоннинг “Khaama Press” агентлиги хабарига кўра, 10 июль куни бу ерда 120 дан ортиқ одам вабо билан касалланган. Қайд этилишича, касалланганларнинг аксарияти Бағрон, Сивари ва Даичопан туманлари аҳолисидир. Ҳар икки вилоятга кўчма тиббий бригадалар жўнатилган. Агентлик айрим фуқаролар санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаган ҳолда даволанаётганлиги сабабли вабо ўлим билан якунланганини ёзган.

Бундан ташқари, «Толибон» томонидан тузилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Қандаҳор вилоятида бир нечта инфекция ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер