Талабалар Норин ГЭСга ишга кирди

15:17 04 Июль 2024 Жамият
192 0

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Фан ва амалиёт уйғунлиги олий таълим муассасасида ўзлаштирилаётган назарий кўникмаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Битирувчи талабаларнинг кўпчилиги бундай паллада бўлажак меҳнат жамоасини ҳам танлаб олади.

Наманган муҳандислик қурилиш институти энергетика факультети учинчи босқичини тугаллаган 27 нафар талабанинг Уйчи туманида барпо этилаётган Норин ГЭС каскадлари қурилишида ўтказган бир ойлик меҳнат амалиётида бу ўз исботини топди.

— Талабалар барпо этилаётган маъмурий бино, ётоқхона ва бошқа иншоотлар қурилишида ўз билимларини пайвандлаш, тармоқларни монтаж қилиш ишларида синовдан ўтказди, — дейди электр энергетикаси кафедраси мудири Фарҳод Шарипов. — Уларга қулай меҳнат шароити яратилиб, белгиланган миқдорда маош тўланди.

Эътиборли жиҳати, амалиётчи талабалардан ўн нафари доимий равишда ГЭСда ишлашга қарор қилиб, ўқишни сиртқи бўлимга кўчирди. Битирувчи босқич таълимини бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида ўтайдиган бу йигитлар йиллик қуввати 228 МВт бўлган ГЭС битказилиши билан унинг дастлабки мутахассисларига айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер