Таэквондо WТ: ҳамюртимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияда старт олган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги мусобақасини муваффақиятли бошлади.
Биринчи кун доирасида баҳс олиб борган 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди.
Жасур Жайсунов (-74 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) кумуш медални қўлга киритишган бўлса, Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медали соҳибасига айланди.
Бугун ҳам катталар ўртасидаги баҳслар давом этади. Унда терма жамоамиз аъзоларидан Шуҳрат Салаев (-80 кг) ҳамда Светлана Осипова (+73 кг) даянга чиқишади. Уларнинг мусобақадаги илк рақиблари билан танишинг:
-80 кг: Шуҳрат Салаев – Тоҳир Абдулраҳмон (Ироқ)
+73 кг: Светлана Осипова – Анахита Таваколи (Эрон) / Венгзе Ву (Хитой).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг