Таэквондо: Улуғбек Рашидовдан яна бир тарихий натижа
Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.
-68 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди.
Юртдошимиз муросасиз кечган финал жангида бразилиялик Эдивак Понтес устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Қайд этиш жоиз, Рашидов бу билан кетма-кет икки бор Гран-при турнирида ғалаба қозонган илк ўзбек таэквондочисига айланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг