Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармага халқаро молия институтлари томонидан маблағлар жалб қилинган

14:03 22 Февраль 2023 Жамият
729 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Жамғарма бошқарма бошлиғи Жўрабек Хажиев маълум қилди.

Жамғарма тадбиркорларга икки турдаги молиявий ёрдамлар кўрсатади: булар кафиллик ва компенсация.

Жамғарма 2022 йил мобайнида компенсация бўйича 528 млрд сўм мажбурият олган, шу билан бирга жами мажбурият 6 106 млрд сўмга етган. Олинган жами компенсация мажбурияти бўйича 2022 йилда 1 117 млрд сўм тўлаб берилган.

Кафиллик бўйича эса 2022 йилда 1 192 млрд сўм мажбурият олинган бўлиб жами 10 330 млрд сўмга етган. Олинган жами кафиллик мажбурияти бўйича 2022 йилда 5,3 млрд сўм тўлаб берилган.

2022 йил мобайнида Жамғармага Халқаро молия институтлари томонидан жами 12,9 млн доллар ва 6,5 млн евро маблағлари жалб қилинди. Хусусан, Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойиҳаси доирасида кафиллик тақдим этиш учун Жаҳон банкидан 10 млн доллар миқдорида 1-транш маблағлари; Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация лойиҳаси бўйича кафиллик тақдим этиш учун – 2,9 млн доллар ва Франция тараққиёт агентлигидан чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш лойиҳаси доирасида кафиллик ва компенсация тақдим этиш учун – 6,5 млн евро жалб қилинди.

Ўтган 2022 йил мобайнида Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиб келган энг фаол тижорат банки, Республика ҳудуди ва соҳа аниқланди.

Жамғарманинг таҳлилий натижаларига кўра, молиявий ёрдамлардан энг кўп фойдаланган тижорат банки кафиллик бўйича Агро банк – 257 млрд сўмдан кўпроқ, компенсация бўйича Миллий банк – қарийб 72 млрд сўм;

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Кафиллик бўйича Қорақалпоғистон Республикаси – 145 млрд сўм, компенсация бўйича эса Сурхондарё вилояти – 63 млрд сўм билан етакчилик қилмоқда;

Соҳалар кесимида эса Хизматлар соҳаси энг юқори кўрсаткични эгаллаб турибди. Бунда, кафиллик 400 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, компенсация эса қарийб 216 млрд сўмни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер